Тошкент шаҳрида 26 август куни Zeekr 001 электромобилида ёнғин чиқди.
Пойтахт ФВББга Яшнобод тумани, Қорасув кўчаси 4-уй олдида электромобил ёнаётгани ҳақида соат 14:45 да хабар келиб тушган.
Таъкидланишича, қутқарув техникалари айтилган манзилга зудлик билан етиб борган ва ёнғин соат 15:07 да ўчирилган.
“Ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ”, — дейилади идора хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил апрел ойида ҳам Тошкент марказида зарядлаш станциясида турган Zeekr 001 ёниб кетганди.
“Дружба”да ёнган Zeekr воқеаси: суд автомобил эгаси фойдасига 450 млн сўм ундиришни белгилади
Тошкентда Zeekr электромобили ёниб кетди
16:236 4811 мин
Ҳолат Яшнобод туманида юз берди. Пойтахт ФВББ ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаганини маълум қилди.









