Ўзбекистон | 12:00 / 15.08.2017
22842
2 дақиқада ўқилади

Собиқ Адлия вазири Ҳисоб палатасига раис бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти собиқ Адлия вазири Музраф Икромовни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси этиб тайинлади.

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПФ-5152-сон фармонига мувофиқ Музраф Мубаракходжаевич Икрамов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири лавозимидан озод этилди», дейилган президент матбуот хизмати хабарида.

Бундан аввалроқ Жамшид Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани маълум бўлганди.

14 август куни Музраф Икромов ўрнига Русланбек Давлетов Адлия вазири лавозимига тайинланди.

Музраф Муборакхўжаевич Икромов 1973 йили 14 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти — олий, мутахассислиги — ҳуқуқшунос.

У 1990—1995-йилларда Тошкент давлат юридик институтида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини 1995 йили Адлия вазирлиги иқтисодий ислоҳот бўйича қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси катта маслаҳатчиси вазифасидан бошлаган. Кейинчалик мазкур бошқарманинг бош маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.

2007 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган.

2008—2012-йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси ҳуқуқий экспертиза бўлими мудири бўлиб ишлаган.

2012—2015-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизматининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати билан ҳамкорлик қилиш бўйича шўъба мудири, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

2015 йилнинг февралидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири лавозимида ишлаб келган.

Мавзуга оид

Эълонлар

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Афсонавий Тошкент суви қайтмоқда 

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти