Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармони эълон қилинди

Мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш ва ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, кўп йиллик самарали меҳнати билан қишлоқ ва сув хўжалиги, саноат, транспорт, алоқа ва қурилиш соҳаларини ривожлантириш, фаолият кўрсатаётган тармоқларни замон талаблари асосида такомиллаштириш, илғор ва инновацион технологияларни жорий этиш, соҳага оид давлат дастурлари ижросини таъминлаш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги 
фаол иштироки учун қуйидагиларга фахрий унвонлар берилсин:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор»

Каримов Хамдам Бекжанович - «Шовот-Қуловот» ирригация тизими бошқармасининг «Қуйи Шовот» ирригация тармоқлари тизими муҳандис-гидротехниги, Хоразм вилояти

Матназаров Узакберген Аяпбергенович - «Қуйи Амударё» ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг «Суенли» ирригация тизими бошқармаси муҳандис-гидротехниги, Қорақалпоғистон Республикаси

 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор»

Мирзалиев Елубай Ахтиловович - Конимех туманидаги «Қоракўл-Учтепа-Сур» масъулияти чекланган жамияти бош чўпони, Навоий вилояти


«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пиллачи»

Деҳқанова Каримахон Усубжановна - Балиқчи туманидаги «Балиқчи пилла тайёрлов» масъулияти чекланган жамияти агрономи, Андижон вилояти

Охунова Шохидахон Туйчиевна - Фарғона туманидаги «Водил пилла» масъулияти чекланган жамияти агрономи, Фарғона вилояти

 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими»

Кучкаров Сапарали Халбутаевич - «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг мис эритиш заводи таъмирлаш-механика цехи бошлиғи, Тошкент вилояти

Маматкулов Шукурали Абдурахимович - «Сирдарё иссиқлик электр станцияси» акциядорлик жамияти бош директорининг биринчи ўринбосари – ишлаб чиқариш бўйича директор, Сирдарё вилояти