Берлиндаги Халқаро маиший электроника кўргазмасидаги (IFA 2017) илк тақдимот Acer компанияси маҳсулотларига бағишланди. Ишлаб чиқарувчи бир неча портатив қурилма, шунингдек, тарихдаги ўзининг энг кучли ўйин компьютерини тақдим этди.
Chrome OS’даги Acer Chromebook 15
Янги Acer Chromebook 15 алюминийли корпус, 15,6 дюймли Full HD IPS экран (сенсорли ва оддийси бўлади), яхши батарея ҳамда чироқли клавиатурадан иборат. Қурилма битта қувватлантириш билан 12 соат ишлаши мумкин. Бундан ташқари, унда вентиляторлар йўқ. HD-кенгликка эга веб-камера 88 даражали кўриш бурчагига эга.

Acer Chromebook 15 қатори икки ядроли Intel Celeron процессорлари ёки тўрт ядроли Intel Pentium процессорлари ҳамда eMMC ички хотиранинг 32 ГБ ёки 64 ГБ.лик вариантлари, шунингдек, 4 ГБ ёки 8 ГБ.лик оператив хотирага эга бўлади. Chromebook 15 оғирлиги 1,72 кг.ни ташкил қилади. Янги Chromebook 15 октябрда чиқади ва 499 евродан бошлаб сотилади.
Windows 10’даги Acer Swift 5, Spin 5 ва Switch 7 Black Edition ультрабуклари

• Swift 5 1 кг.дан енгилроқ, бунга ноутбукнинг бошқа қисмларида ишлатилган ўта енгил магнийли-литийли устки ва пастки қотишма туфайли эришилган. Қурилма бир қувватлантириш билан 8 соат ишлаши мумкин. Энг енгил 14 дюймли ноутбук.

• Spin 5 13 ва 15 дюймли модификацияда чиқарилади ҳамда 16 ГБ.гача бўлган DDR4 оператив хотирага эга бўлади. У 13 соат тўхтовсиз ишлаши мумкин ва NVIDIA GeForce GTX 1050 дискретли графикага эга. Трансформер Dolby Audio’ни қўллаб-қувватлайди.












