Компютер цилиндр шаклида бўлиб, устида ёрқин LED ҳалқаси бор ва ташқи томони матодан қопланган. Бу унга замонавий, тоза ва минималистик кўриниш беради — яъни у стол устида ҳам, меҳмонхонада ҳам эстетик кўринади.

Техник жиҳатдан EX1/EXR1 8 ядроли AMD Ryzen 7 8745HS процессори, Radeon 780M графикаси, DDR5 тезкор хотираси ва NVMe PCIe 4.0 SSD билан жиҳозланган. Бундан ташқари, унда Wi-Fi 6, Bluetooth 5.0, USB4 Type-C, HDMI 2.1, DisplayPort 2.0, 2.5G интернет порти мавжуд.

Энг қизиқарли жиҳати — унинг ичига икки дона 10 ваттли карнай ўрнатилган. Бу билан мусиқа тинглаш ва кино томоша қилиш жуда қулай ҳисобланади. Қурилма ички батареяга эга эмас, яъни у фақат электрга уланган ҳолатда ишлайди. Бу уни кўчма эмас, балки стол усти компютери турига киритади.

Нархи тахминан $480 атрофида бўлиб, бу синфдаги компютерлар орасида арзон ва қулай вариант ҳисобланади.