Жаҳон | 10:35 / 13.09.2017
3807
1 дақиқада ўқилади

Остонада Сурия бўйича музокараларнинг 6-босқичи бошланди

Фото: ТАСС

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Суриядаги можарога ечим топиш бўйича музокараларнинг олтинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

Хабарга кўра, музокаралар сулҳга кафолатчи давлатлар ишчи гуруҳларининг учрашувлари билан бошланган.

Учрашувлар ёпиқ тартибда ўтмоқда. Режаларга кўра, аввалига икки томонлама шаклдаги музокаралар бўлиб ўтади, сўнг учрашувга БМТ вакиллари келиб қўшилади.

Шунингдек, хабар қилинишича, музокаралар уч кун давом этади.

Аввалроқ қуролланган Сурия мухолифати Остонадаги музокараларда қатнашиши хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид