Жамият | 10:39 / 14.09.2017
12299
1 дақиқада ўқилади

Икки қўшнининг жанжали пичоқлашиш билан якунланди

Юқоричирчиқ туманида яшовчи 1990 йилда туғилган А.А. маст ҳолда ўзаро жанжаллашиб, қўшниси, 1974 йилда туғилган Т.Б.ни уйи олдида чап кўкрак соҳасига бир маротаба пичоқ билан уриб, унга тан жароҳати етказган. Натижада жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар бермоқда.

Туман шифохонасининг маълумотномасига кўра, Т.Б.нинг олган жароҳати ҳаёти учун хавфли бўлган оғир жароҳати эканлиги аниқланиб, ушбу ҳолат юзасидан А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи  ушланди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Мавзуга оид