Ўзбекистон | 15:10 / 18.09.2017
38607
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон роҳингя қочқинларига инсонпарварлик ёрдамини топширди (фото)

Фото: “Жаҳон” АА

18 сентябрь куни Ўзбекистон Мьянмадан бўлган роҳингя қочқинларига тарқатиш учун Бангладеш Қизил ярим ой жамиятига (БҚЯОЖ) инсонпарварлик юкини топширди. Бу ҳақда “Жаҳон” АА хабар берди.

БҚЯОЖ маълумотларига кўра, бу Мьянманинг зўравонлик ҳолатига дуч келган мусулмон озчилигини ташкил этувчиларнинг биринчи навбатдаги эҳтиёжларини қондириш учун хорижий мамлакатлардан келган инсонпарварлик ёрдамининг энг йирик партияларидан бирига айланди. Расмий маълумотларга кўра, Бангладешга келган қочқинлар сони 400 мингдан ошди.

Фото: “Жаҳон” АА 
Фото: “Жаҳон” АА 
Фото: “Жаҳон” АА 

Инсонпарварлик юкидан 14 турдан зиёд озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар, жумладан, гуруч, шакар, ерёнғоқ, сут кукуни, печенье, чивинга қарши тўр, аёллар, эркаклар ва болалар учун кийим-кечаклар (сари, лунги, футболка), кўрпа-тўшак, оёқ кийимлари, асосий дори-дармон воситалари ва минерал сув бор.

Фото: “Жаҳон” АА 
Фото: “Жаҳон” АА 
Фото: “Жаҳон” АА 

БҚЯОЖ бош котиби Мўзарул Ҳақнинг таъкидлашича, Ўзбекистондан юборилган инсонпарварлик юки жуда керакли паллада – мьянмалик қочқинлар сони анча кўпайган пайтда келди. Олинган юк камида 8000 оила ёки тахминан 50 минг қочқиннинг эҳтиёжларини қондириши мумкин.

Мавзуга оид