Спорт | 17:30 / 20.09.2017
16826
1 дақиқада ўқилади

Ўзбек кураши Осиё ўйинлари дастурига киритилди

Фото: 24POST.UZ

Туркманистон пойтахти Ашхободда бўлиб ўтаётган Осиё Олимпия кенгаши бош ассамблеясида ўзбек спорти учун тарихий воқеа содир бўлган.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасидаги манбанинг KUN.UZ‘га маълум қилишича, Ассамблеяда ўзбек миллий кураши 2018 йилги 18-Осиё ўйинлари дастурига киритилгани ҳақида қарор қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилги Осиё ўйинлари 18 августдан 2 сентябрга қадар Индонезия пойтахти Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтади. Унда Ўзбек кураши билан қўшиб ҳисоблайдиган бўлсак, 43 спорт тури бўйича баҳслар бўлиб ўтади.

Мавзуга оид