Тошкент шаҳрида Жасорат монументидан Мустақиллик майдонига олиб чиқувчи йўл қайта тикланмоқда. «Kun.uz»нинг вазиятдан хабардор манбаси маълумот беришича, Шароф Рашидов кўчасининг Жасорат монументидан Мустақиллик майдонига қадар бўлган қисми 2 кун ичида очилади.

2000-йилларнинг ўрталарида ёпилиб, яшил майдонга айлантирилган ҳудудда бир неча ойдан буён тозалаш ишлари олиб борилди, дарахтлар бошқа жойга кўчирилди ва аввалги йўл тикланди.

Айни вақтда охирги тозалаш ишлари олиб борилмоқда.