11:43 / 31.08.2020
8750

Президент Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди

Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди.

Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрами муносабати билан йиғилганларни табриклади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари ҳам монумент пойига гуллар қўйди.

 

Top