Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«7 КУН»: Владимир фожиаси, Атамбоев ташрифи, коллеждаги қотиллик, Россия билан ҳарбий машғулотлар муҳокамаси
KUN.UZ сайти журналистлари томонидан мамлакатимиз ва жаҳонда рўй берган энг муҳим ва аҳамиятга молик воқеа-ҳодисаларнинг таҳлилига бағишланган кўрсатув эътиборингизга ҳавола этиб борилмоқда. «7 КУН» лойиҳасининг навбатдаги сони тайёр бўлди ва у анъанавий тарзда журналистлар Хуршид Далиев ва Алишер Рўзиохунов томонидан олиб борилган.
Ҳафтанинг энг муҳим янгиликларидан бири — Россиянинг Владимир областида Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган Қозоғистон автобусини темир йўл кесишмасида поезд уриб кетди ва 21 киши қурбон бўлди.
Ҳафта ичида Қирғиз Республикаси президенти Алмазбек Атамбоев Тошкентга давлат ташрифи билан келди.
Тошкентда бўлиб ўтган бизнес-форум доирасида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида қиймати 200 миллион долларлик шартномалар имзоланди
- Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев 2017 йилнинг 1 декабригача Ўзбекистон ва Қирғизистон умумий чегаранинг 217 километри бўйича келишиб олишига умид билдирди.
- Президентининг мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармойиши имзоланди.
- Ўзбекистонда аҳолини узлуксиз электр билан таъминлаш лойиҳаси ишлаб чиқилди
- Россия Федерациясида «қора рўйхат»га тушган 400 минг ўзбекистонлик меҳнат мигратларини рўйхатдан ўчириш устида иш олиб борилмоқда
- Тошкентдаги коллежлардан яна бирида қотиллик юз берди — бу марта юридик коллежи ўқувчиси бошқасини пичоқлалаб ўлдирган.
- Олий Мажлис Сенати мажбурий меҳнатнинг олдини олишга қаратилган қарор қабул қилди
- Келгусида пахтачиликни ривожлантириш масалаларида ҳафта ичида бир қатор янгиликлар рўй берди.
- Онлайн назорат-касса машиналарини ишлатиш мажбурий қилиб белгиланмоқда
- Жиззахда Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари қўшма машғулотлар ўтказди
Одатдагидек, «Ҳафта янгилиги», «Ҳафта иқтибоси», «Ҳафта қаҳрамони» номинациялари бўйича фикр юритилган. Кўрсатув сўнгида ҳар доимгидек, қисқача футбол хабарларига ўрин ажратилган.
«7 КУН» телелойиҳасини Youtube видеопорталидаги каналимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.
Мавзуга оид
11:10 / 26.12.2024
Владимир областида ҳайдовчи ҳарбий комиссарликка бориб урилди
21:30 / 26.08.2022
Атамбоевга даволаниш учун Москвага боришига рухсат берилмади
20:09 / 28.06.2022
Атамбоев тартибсизликлар тўғрисидаги жиноят иши бўйича оқланди
18:45 / 16.06.2022