Ўзбекистон | 09:36 / 11.10.2017
10669
1 дақиқада ўқилади

Пойтахтнинг Учтепа туманида кичик саноат зонаси ташкил этилмоқда

Ўзбекистон ҳукумати 2017 йил 7 октябрда «Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида кичик саноат зонасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорни чиқарди.

Ҳужжатга кўра, Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида кичик саноат зонаси ташкил этилмоқда.

Кичик саноат зонаси AOKS Plus Business (собиқ «Сигнал» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси) МЧЖ бино ва иншоотлари негизида ташкил қилинади.

Ўзбекистон ҳукумати бир ой муддат ичида «Учтепа» кичик саноат зонаси Дирекциясини шакллантириш вазифасини топширди. Бундан ташқари, икки ой мобайнида жойлаштириш таклиф этилаётган ҳудудда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун тармоқ режалари тасдиқланади.

Мавзуга оид