Технология | 14:00 / 11.10.2017
10608
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбектелеком» нархларни оширмайдиган бўлди

Фото: Fotolia

«Ўзбектелеком» АК 2017 йил 6 октябрда эълон қилинган ўзгаришлар бекор қилинганлигини маълум қилди.

Қайд этилишича, илгари тасдиқланган, 2016 йил 1 июлда киритилган «Телекоммуникация универсал хизматларига тарифларнинг чекланган даражаси» 125 1/1 сонли прейскурант амал қилишда давом этади.

Аввалроқ, «Ўзтелеком» миллий оператори ўз сайтида  2017 йилнинг 20 октябридан эътиборан телекоммуникациялар универсал хизматларига янги нархлар жорий этилаётгани ҳақида хабар берганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид