12:54 / 14.10.2017
41125

"Ўзбекозиқовқатхолдинг"да мош хариди авжида

Фото: Wikipedia

5 октябрь куни "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК томонидан мош хариди бўйича эълон қилинган кампания маҳаллий ишлаб чиқарувчиларда жиддий қизиқиш уйғотди. Ҳар куни холдингнинг қайноқ линиясига деҳқон ва фермерлардан юзлаб қўнғироқлар келиб тушмоқда.

Компаниянинг масъул ходимлари барча саволларга ҳар томонлама ва батафсил жавоб беришмоқда.

Харид стандартлари бўйича қисқа маълумот:

  • тозалик - 99 фоиз;
  • намлик - 11 фоиз;
  • бегона аралашмалар (тошлар, ёт жисмлар) - 1 фоиз;
  • бир хиллик (ранги бўйича) - 98 фоиз;
  • қадоқ - 25-50 килограммли қопларда.

Юқоридаги талабларга жавоб берувчи мош қуйидаги тартибга мувофиқ харид қилинади:

  • 1-тоифа (2,5-3 мм) – 3000 сўм/кг;
  • 2-тоифа (3-3,5 мм) – 3500 сўм/кг;
  • 3-тоифа (3,5 мм) – 4000 сўм/кг;

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси сизга мош ҳосилингизни сотишга ёрдам беради, ҳатто унинг хусусиятлари бошқача бўлса ҳам.

Холдингнинг қўллаб-қувватлаш хизмати мутахассислари қуйидаги телефон рақамлари орқали тун-у кун қўнғироқларингизни кутиб қолишади: + 99871 255 46 45

E-mail: marketing@uzagroexport.uz

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХКга мошингизни сотинг ва ўз фойдангизга эга бўлинг!

Реклама ҳуқуқи асосида

Top