Ўзбекистон | 12:40 / 20.10.2017
42084
1 дақиқада ўқилади

Ўтган ҳафтада пахта туфайли истеъфога чиқарилган Денов тумани ҳокими бугун лавозимдан расман озод этилди

Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ҳокими Баҳром Хуррамович Маматқулов лавозимидан озод этилган. 

Сурхондарё вилояти матбуот хизмати хабар беришича, бугун, 20 октябрь куни халқ депутатлари Денов туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси вақтида Баҳром Маматқулов расман лавозимдан озод этилган.

Истеъфога туман ҳокими аҳолидан мурожаатлар тушиши сони кўпайган, муаммо ва масалаларга эътиборсизлик билан қаралгани, шунингдек, туманнинг иқтисодий кўрсаткичлари пасайиб кетгани сабаб сифатида кўрсатилган.

Kun.uz манбаси маълумотига кўра, у 14 октябрь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокида ўтказилган фавқулодда йиғилиш вақтида пахта теримини ташкиллаштира олмагани учун ишдан кетганди.

Эндиликда туманга Улуғбек Бердиқобилович Қосимов янги ҳоким этиб тайинланган. Улуғбек Қосимов мутахассислиги бўйича юрист, у шу кунга қадар Музработ тумани ҳокими сифатида ишлаб келаётганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид