Жаҳон | 07:19 / 21.10.2017
20687
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея ядровий синовларидан мақсад нималигини маълум қилди

Фото: REUTERS/KCNA

Шимолий Корея АҚШдан ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ядровий синовлар ўтказишни давом эттираверади. Бу ҳақда 20 октябрда Шимолий Корея ташқи ишлар вазирлиги вакили, вазирликнинг Америка бўйича тадқиқотлар институти ходими Нам Хек Зен айтиб ўтди.

 "Шимолий Корея ядровий қурол ишлаб чиқиш бу тўғри қарор эканлигига яна ва яна амин бўлмоқда. Биз синовларни ўтказиш истагимизни АҚШ томондан ядровий хавфни йўққа чиқариш учун кучайтираверамиз", деб айтган Нам Хек Зен Москвада ядровий қуролни тарқатмасликка бағишланган анжуманда.

Шу билан бирга дипломат Шимолий Кореянинг барча кучлари фақат мудофаага қаратилганини таъкидлаб ўтди.

"Бизнинг кучлар мудофаага қаратилган ва биз халқаро муносабатлар тамойилларига қарши кайфиятдамасмиз. Шу сабабли бизнинг синовлар танқид қилиниши керак эмас", деб қўшимча қилган Шимолий Корея дипломати

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид