09:50 / 24.10.2017
63696

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» аёлларни ишга таклиф қилмоқда

Фото:uza.uz

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси қизларни борткузатувчи лавозимига ишга қабул қилиш ҳақида танлов эълон қилди.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:
 

- Ўзбекистон фуқаролиги;

- Тошкент шаҳри пропискаси ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтган бўлиши;

- Ёши - 18 дан 25 ёшгача. Танлов куни 18 ёшга тўлмаган, ёки 25 ёш ҳамда ундан катта бўлган шахслар саралашда иштирок этишга қўйилмайди;

- таълим - ўрта махсус профессоналдан (академик лицей ёки коллеж) кам бўлмаслиги;

- Давлат, рус ва инглиз тилларини ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун зарур миқдорда билиш. Қўшимча хорижий тилларни билиш маъқулланади.
 
Ташқи кўринишга талаблар:
 
- Бўйи - 162 дан 175 см.гача. Вазни бўйига мос келиши керак. Хушбичим, келишган қадди-қомат, юз ва қадди-қоматда кўзга кўринадиган ташқи нуқсонларнинг йўқлиги, сариқ ва оқ металлардан тиш коронкасининг бўлмаслиги, нутқ нуқсонлари йўқлиги, кўзга кўринадиган жойларда пирсинг ҳамда татуировкаларнинг бўлмаслиги, тартибли соч турмаги.
 
Аризани топшириш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати:

- паспорт нусхаси; 
- таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхалари - баҳолаш варақалари бўлган аттестат ёки диплом;
- тилга ўқитиш курсларини тугатганлик ҳақидаги маълумотноманинг нусхалари (мавжуд бўлса);
- ҳарбий билетнинг нусхаси (ҳарбий хизматга мажбурлар учун);
- меҳнат дафтарчасининг нусхаси (иш тажрибангиз бўлса).
 
Ҳужжатларни топшириш вақтида ариза шакли тўлдирилади.

Ёнингизда паспорт ва 6х9 см ўлчамдаги 1 та фотосурат бўлиши шарт.
 
Ариза шакллари фақат тўлиқ ҳужжатлар тўплами билан қабул қилинади ва қайтариб берилмайди.
 
Танловда номзодларнинг умумий ривожланиши ва дунёқарашига катта эътибор қаратилади: Ўзбекистон тарихи ва географияси, тарихий обидалари ҳамда диққатга сазовор жойларини, тарихий ва миллий қаҳрамонлар биографиясини, география ҳамда тарихни билиши керак.
  
Танловдан муваффақиятли ўтган борткузатувчи лавозимига номзодлар тиббий кўрикдан ўтадилар. Соғлик бўйича талаблар юқори.
 
Парвоз билан боғлиқ ишга тайёрлик тўғрисидаги хулоса тиббий-парвоз эксперт комиссияси томонидан берилади.
 
Ҳужжатлар Тошкент ш., Локомотив кўч., Миллий авиакомпаниянинг Парвозлар мажмуасида, ҳар куни, шанба ва якшанбадан ташқари, соат 09:00 дан 12:00 гача қабул қилинади.
 
Танлов учун ҳужжатлар 2017 йил 10 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Top