«Монако», "ПСЖ", «Милан», «Челси» ва «Манчестер Сити» клублари ҳужумчиси, «Олтин тўп - 1995» соҳиби Жорж Веа Либерия президенти сайловидаги курашини давом эттиради.
Аввалроқ, унинг президент сайловида ғолиб чиққани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ, овозларни санаб чиқиш жараёни тугагач, Веа 38,4%, унинг рақиби Жозеф Бокаи эса 28,8% овоз тўплагани маълум бўлди.
Энди, 7 ноябрь куни сайловнинг 2-тури ўтказилади.
















