Ўзбекистон | 14:30 / 01.11.2017
6815
1 дақиқада ўқилади

Юридик хизмат ходимлари лавозимларига тайинлаш учун суҳбатдан ўтказилди

Адлия вазирлиги томонидан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси юридик хизмати бўлим бошлиғи лавозимига келишиш учун тақдим этилган номзод Учқун Ҳусанов ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси юридик хизмати бош юрисконсульти лавозимига келишиш учун тақдим этилган номзод Данияр Раҳимов тавсия этилган лавозимга лаёқати ва касбига муносиблигини аниқлаш мақсадида суҳбатдан ўтказилди.

Суҳбат жараёнида уларнинг касб фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳалари, шу жумладан конституциявий ҳуқуқ, фуқаролик ҳуқуқи ва меҳнат ҳуқуқи соҳалари, шартномавий-ҳуқуқий фаолият ва суд ишларини юритиш асослари бўйича билимлари ўрганилди.

Номзодларнинг билими, шунингдек иш тажрибаси ҳисобга олиниб, улар суҳбатдан ўтган деб топилди.

 

Мавзуга оид