14:16 / 04.11.2017
6756

Ҳиндистон шимолида 80 дан ортиқ террорчи йўқ қилинди

Фото: PTI

Ҳиндистон хавфсизлик кучлари ҳамда ҳукумат қўшинлари мамлакат шимолидаги Жамму ва Кашмир штатида 80 дан ортиқ террорчини йўқ қилди. Бу сўнгги ярим йилдаги натижа, деб баёнот берди минтақадаги армия қўмондони генерал-майор Бирендра Ражу.

"Жанубий Кашмир ҳудудига террорчилик хуружларини амалга ошириш учун киришга уринаётган гуруҳларга қарши ҳаракатлар камида 80 жангарини йўқ қилишга олиб келди. Аммо бўшашишга ҳали вақтли, чунки штатда 115 га яқин радикал кайфиятдагилар бор, улар 99 киши маҳаллий, 15-16 нафари хорижий ёлланма жангарилардир", - деган қўмондон.

Унинг сўзларига кўра, "нотинч минтақадаги вазият террорчилар сони камайиши билан яхшиланади". 

Top