Вақти келганда турли витаминларга кўп пул сарфлаймиз, иммунитетни мустаҳкамлаш ва умуман организм фаолиятини яхшилаш йўлини излаймиз. Бироқ нима учун одамлар табиат инъом этган неъматларга етарлича эътибор қаратишмайди? Асал - турли касалликларнинг олдини олиш ва даволаш учун хизмат қилувчи ажойиб маҳсулот. Бундан ташқари, бу ширинликни диабетдан азият чекувчилар ҳам истеъмол қилиши мумкин. "Ҳаммаси оддий!" нашри асал истеъмолини бошлашингиз билан организмингизда юз берувчи 8 ўзгариш ҳақида маълумот берди. Фақат шуни унутмангки, асал тоза бўлиши керак, бунинг учун уни асаларичилик билан шуғулланувчиларнинг ўзидан сотиб олган маъқул.
Асалнинг организмга фойдаси

Тоза тери
Асал — кучли антиоксидант. У терида турли тошмалар тошиши ва унинг эрта қаришига сабаб бўлувчи заҳарли моддаларни организмдан олиб чиқади. Асални истеъмол қилиш билан бирга, ундан ниқоблар ясаш ҳам мумкин. Асалли ниқоблардан юз териси майин ва текис бўлади.
Озиш
Маълумки, ортиқча вазндан халос бўлиш жараёнида ширинлик истеъмоли тақиқланади. Бироқ асал истеъмоли нафақат рухсат берилган, балки тавсия ҳам этилган. У метаболизмни яхшилайди, натижада эса ортиқча килограммлардан тезроқ халос бўлинади.
Холестерин миқдори нормаллашуви
Шуниси қизиқки, асалнинг ўзида холестерин йўқ. Бироқ у организмда холестерин миқдорининг камайишига туртки берувчи микроэлементларга эга. Юқорида қайд этилганидек, асалнинг кундалик истеъмоли организмдаги антиоксидант бирикмалар даражасига ижобий таъсир қилади, улар эса ўз ўрнида, юқори миқдордаги холестеринга қарши курашади.
Соғлом бўғимлар

Асални ҳар куни истеъмол қилиш ёш ўтган сайин деярли ҳаммада намоён бўлувчи юрак-қон томир касалликларини бартараф этади. Шифокорлар тадқиқотларининг кўрсатишича, асал таркибидаги антиоксидантлар артериялар торайиши ва тромблар ҳосил бўлишининг олдини олади.
Яхши хотира

Ҳар куни асал истеъмол қиладиган кишиларнинг хотираси яхши бўлади. Шунингдек уларнинг кексайган чоғида склероздан азият чекиш хавфи нолга тенг. Бундан ташқари, асал таркибидаги кальций мия томонидан осонликча ўзлаштирилади ва унинг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.

















