Наманган ва Жиззахда йирик асаларичилик марказлари ташкил этилади
Наманган ва Жиззах вилоятларида асал заводини ташкил инвестициявий лойиҳасини амалга оширишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Мисрнинг Танта провинциясида жойлашган Al-Aseal асал ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди.
Дастлаб корхона раҳбари Фатхи Бехейри билан музокара ўтказилди. Унда Наманган ва Жиззах вилоятларида асал заводини ташкил инвестициявий лойиҳасини амалга оширишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Жумладан, қурилиши режалаштирилаётган бинолар, асални қайта ишлаш, тозалаш ва бойитиш тизими бўйича режалар кўриб чиқилди.
Музокаралардан сўнг асални қайта ишлаш ва қадоқлаш маркази ҳамда асал йиғиш даласига экскурсия уюштирилди. Дипломатлар яратилган шароитлар ва ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишди.
Ўзбекистонда ташкил этиладиган асаларичилик марказига ривожланган давлатлардан энг замонавий, тўлиқ автоматлаштирилган ускуналар олиб келинади. Бунинг натижасида ҳар куни инсон омилини камайтириш орқали бир неча тонна асал ишлаб чиқарилиши ва кейинчалик Марказий Осиё минтақасида мақбул нархларда сотилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид

17:01 / 28.03.2025
Жиззахда ҳайдовчи ёқилғи баки қопқоғини ёпмагани учун заправка ходимини калтаклади

12:04 / 28.03.2025
Жиззахда 4 балиқчи ҳайвонот дунёсига қарийб 1,8 млрд сўм зарар етказди

00:17 / 13.03.2025
Жиззахга 30 та замонавий автобус олиб келинди

12:10 / 11.03.2025