Жамият | 08:00 / 12.11.2017
11106
1 дақиқада ўқилади

Жорж Клуни актёрлик фаолиятини якунламоқчи

Фото: slate.com

56 ёшли америкалик актёр Жорж Клуни The Sunday Times нашрига берган интервьюсида актёрлик фаолиятини якунлаш ҳақидаги режаларини маълум қилди. 

“Мен тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун кинода етарлича узоқ суратга тушганман. Бироқ текила ишлаб чиқарувчи компаниямни миллиард долларга сотганимдан кейин, пулларга бошқа муҳтожлик сезмаяпман. Боз устига, мен 56 ёшдаман ва аввалгидек қизларни ром эта олувчи йигит эмасман”, деб айтган Клуни.

Актёр шу билан бирга қизиқарли кинолойиҳаларда иштирок этишини истисно қилмаслигини таъкидлаб ўтган. 

Клуни кўплаб фильмларда суратга тушган, бироқ унга “Мукаммал бўрон”, “Тундан тонггача” ва “Оушеннинг 11 дўсти” каби фильмлар катта машҳурлик келтирган.

Мавзуга оид