Трампнинг ўғли WikiLeaks билан ёзишиб тургани маълум бўлди
АҚШ ОАВ президент Дональд Трампнинг ўғли Кичик Дональд Трамп WikiLeaks вакиллари билан ёзишиб тургани ва уларнинг баъзи саволларига жавоб берганидан хабар топди. Ёзишмалар Twitter микроблогида олиб борилган. WikiLeaks’нинг аксарият хабарлари жиддий бўлмаган ёки жавобсиз қолдирилган, бироқ Кичик Трамп улардан баъзиларига жавоб қайтарган.
Мисол учун, WikiLeaks вакиллари 2016 йил 20 сентябрда Трампнинг ўғлига “Дональд Трампнинг Россия билан алоқаси борлиги” ҳақидаги гапларни тарқатаётган сиёсий жамғарма ҳақида сўраганлар. Бу жамғарма гўёки Ироқдаги урушни қўллаб-қувватлаган. “Мен буни билмайман, бироқ сўраб кўраман”, деб жавоб қайтарган Кичик Трамп. У шу билан бирга “ёзиб олинмаслик шарти билан” жавоб беришидан огоҳлантирган.
WikiLeaks Трампнинг ўғлига Ҳиллари Клинтоннинг WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжни дрон ёрдамида ўлдириш ҳақидаги гапига изоҳ бериш ёки уни тарқатишни таклиф қилган. Кичик Трамп бу гап тарқатилгани ва “Ажабланарли, қандай қилиб унга бу гаплари учун ҳеч нарса қилмайди”, деб жавоб берган.
WikiLeaks ходимлари Кичик Трампдан отасининг солиқ декларациясини тақдим қилишни талаб қилишган, сайловлар натижаларига эътироз билдиришни таклиф қилишган, Австралиядан Ассанжни АҚШдаги элчиси қилиб тайинлаш зарурлигини сўрашга кўрсатма беришган.
Кичик Трампнинг адвокати мижозини WikiLeaks билан алоқа қилгани ҳақидаги исботлар ташвишлантирмаслигини ва у конгресс билан ҳамкорлик қилаётганини айтган.
Аввалроқ АҚШ махсус хизматлари Россияни АҚШ демократик партияси миллий қўмитаси ҳужжатларини ўғирлашда айблаган. Бу ҳужжатлар кейинчалик WikiLeaks’да эълон қилинган. Портал ҳам, Москва ҳам бу маълумотларни рад этишган.
Мавзуга оид
21:29 / 01.10.2024
Жулиан Ассанж: «Мен журналистикада ўзимни айбдор деб тан олишга мажбур бўлдим»
00:06 / 26.09.2024
Жулиан Ассанж озод этилганидан бери илк бор омма олдида чиқиш қилади
08:52 / 25.06.2024
WikiLeaks асосчиси Ассанж Британия қамоқхонасидан озод этилди
08:15 / 10.06.2023