Жаҳон | 09:03 / 18.11.2017
6545
2 дақиқада ўқилади

Аргентина президенти вертолёти дала ўртасида фавқулодда қўнишни амалга оширди

Фото: РИА «Новости»

17 ноябрда Аргентинадаги ёмон об-ҳаво шароити мамлакат президенти Маурисио Макри ва унинг оила аъзолари бўлган вертолётнинг фавқулодда қўнишига сабаб бўлди. Бу ҳақда Telam ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Макри оиласи билан Мар-дель-Платадан Чападмалаль аҳоли пунктидаги қароргоҳига дам олиш кунларини ўтказгани йўналаётган бўлган. 

Аэропортгача 10 дақиқалик йўл қолганда учувчилар момақалдироқ ва кучли шамол туфайли далага шошилинч қўнишга мажбур бўлганлар. Макри ва унинг оиласи ортидан дарҳол кортеж юборилган ва улар белгиланган манзилга машинада етиб олишган.

Аргентина ҳарбий-денгиз кучларига тегишли сув ости кемаси йўқолиб қолгани маълум бўлгандан кейин Макри сафарини бекор қилмасликка ва вазият ортидан Чападмалалдан кузатишга қарор қилган. 

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Америка соҳиллари яқинида Аргентина ҳарбий-денгиз кучларига қарашли “Сан-Хуан” сув ости кемаси йўқолиб қолди. Таъкидланишича, экипажи 44 кишидан иборат сув ости кемаси 15 ноябрдан бери алоқага чиқмаяпти.

 

Мавзуга оид