Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғиз-ўзбек чегарасининг Унгартепа қисми ҳали делимитация қилинмаган — Қирғизистон ДЧХ
Фото: АКИpress
Қирғизистон Жўқорғи Кенеши депутати Умбетали Қодиралиев («Республика – Ата-Журт») Унгартепа тоғолди ерлари қирғиз-ўзбек давлат чегараларини делимитация ва демаркациядан ўтказиш жараёнига кирган ҳудудлар рўйхатида экани ёки унга кирмагани билан қизиққан. У бу ҳақда 21 ноябрь куни Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича Қўмита йиғилишида савол берган.
Қирғизистон Давлат чегара хизмати раисининг ўринбосари Қубатбек Жээнбоевнинг таъкидлашича, бу масала бўйича ҳукуматнинг махсус комиссияси шуғулланмоқда. Унинг сўзларига кўра, қолган участкалар бўйича музокаралар давом этмоқда, тоғнинг делимитацияси билан боғлиқ масала ҳали ҳал этилмаган.
Аввалроқ қирғиз-ўзбек чегарасининг 85 фоизи мувофиқлаштириб олингани, яна 15 фоизи қолгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
20:09 / 21.05.2026
БМТ Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон тайёрлаган резолюцияни қабул қилди
18:27 / 19.05.2026
Россия тарихчилари Қирғизистондаги дарсликлардан “Россия мустамлакаси” иборасини олиб ташлашни сўради
18:03 / 19.05.2026