Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон таҳдидларга жавобан ўз ракеталари учиш узоқлигини оширишга ваъда берди
Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бошлиғи ўринбосари Ҳусайн Саломий агар Европа Эронга таҳдид қилса, Эрон бунга жавобан ракеталари учиш узоқлигини оширишини айтди. Бу ҳақда FARS ахборот агентлигига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
“Ҳанузгача Европа биз учун таҳдид эмас, деб ҳисоблардик, шу сабабли ракеталаримиз учиш узоқлигини оширмасдик. Бироқ Европа таҳдидга айланмоқчи бўлса, биз ракеталаримиз учиш узоқлигини оширамиз”, деб айтган Саломий.
Унинг айтишича, Эрон ҳозирда 2 минг км гача уча оладиган ракеталари учиш узоқлигини технологиялар йўқлиги учун эмас, балки баъзи стратегиялардан келиб чиқиб оширмай келади.
Аввалроқ Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Федерика Могерини Европа Иттифоқи Эронга қарши янги санкциялар киритмаслигини айтганди.
Мавзуга оид
22:29 / 14.06.2026
Трамп Нетаняҳуни ақлсизликда айблади ва Эрон билан келишув 2–3 соат ичида имзоланишини айтди
00:49 / 14.06.2026
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
10:15 / 13.06.2026
АҚШ Европа ҳудудидан авиаташувчи ва сувости кемасини олиб чиқади
09:45 / 13.06.2026