Жаҳон | 09:09 / 30.11.2017
18966
2 дақиқада ўқилади

«Курдлар тайёр». ОАВ Сурия бўйича янги хабар тарқатди

Фото: Azad Lashkari/Reuters

Асосан курдлардан иборат бўлган «Сурия демократик кучлари» Суриядаги инқироз сиёсий йўл билан ҳал этилганидан сўнг ҳукумат қўшинлари таркибига киришга тайёр. Бу ҳақда «Известия» «Демократик иттифоқ» курдлар партиясининг Россиядаги вакили Абдул Салом Алига таянган ҳолда ёзмоқда.

«Агарда барча учун тўғри келадиган қарор топилса, Сурия демократик кучларининг Сурия армиясига қўшилиши воқеаларнинг мантиқий ечимига айланади. Биз ҳеч қачон яккалатиб қўйиш ёки ажралиб чиқиш ҳақидаги масалани қўймаганмиз. Аксинча, курдлар ягона Сурия доирасида ўз ҳуқуқлари ва бошқа халқлар ҳуқуқларининг мустаҳкамланишига эришишмоқчи», - дея айтиб ўтди у.

Газетанинг таъкидлашича, сўнгги вақтларда Сурия ҳукумат кучлари ва Сурия демократик кучлари жангчилари ўртасида жиддий тўқнашувлар юз бермади. Бироқ 2016 йилнинг апрелида улар ўртасида Ал-Қамишли шаҳрида қуролли зиддият кузатилган. Ўшанда ўнлаб инсонлар ҳалок бўлди, бироқ можарони ҳал қилишнинг уддасидан чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ The Washington Post газетаси номи ошкор этилмаган америкалик амалдорларга таянган ҳолда АҚШ ҳукумати Сурия шимолида янги маҳаллий бошқарувни шакллантиришни режалаштираётгани ҳақида хабар берганди.

Мавзуга оид