iPhone X’дан ҳам қиммат: Samsung янги телефонни тақдим этди
Samsung W2018 буклама телефонни тақдим этди, у савдоларга IPhone X’дан ҳам қимматроқ нархда чиқарилади. Бу ҳақда Phandroid хабар бермоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, "букламалар" деярли тарихга айланди, бироқ компания бунга қўшилишни истамаяпти ҳамда эскирган шаклни замонавий хусусиятлар билан тўлдириш ҳаракатида.
Хусусан, ишлаб чиқарувчилар гаджетни Full HD кенгликка эга иккита дисплей билан жиҳозлашди. Шу билан бирга, асосий камера 12 мегапикселга эга, фронтал эса – беш мегапиксель. Бироқ, мақола муаллифининг таъкидлашича, смартфоннинг энг кучсиз томонига дастурий таъминот билан боғлиқ муаммолар айланиши мумкин.
Нашр маълумотларига кўра, W2018 аввалига Хитойда “ҳайратланарли” нархда сотилади – 2400 доллар. Бу IPhone’нинг энг қиммат моделидан ҳам тахминан бир ярим баробарга кўпроқ.
Мавзуга оид
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:57 / 26.09.2024
Samsung ходимлари радиацияга учрагани туфайли компания жаримага тортилди
22:24 / 19.09.2024
Samsung’нинг Ҳиндистондаги заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
21:48 / 18.09.2024