Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳажга борувчилар учун ҳеч қандай қўшимча «қаттиқ» чоралар белгиланмаган» - Дин ишлари бўйича қўмита
Фото: Дин ишлари бўйича қўмита
Жорий йилнинг 1 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Ҳаж ҳақида» фатвоси эълон қилинганди. Фатвода ислом динининг бешинчи фарзи ҳисобланган Ҳаж зиёрати тўғрисида сўз юритилган.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг Масжидлар бўлими ходими М.Йўлдошевнинг таъкидлашича, маҳаллий ва хорижий интернет сайтларида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан чиқарилган фатво чоп этилиб, кенг баҳс-мунозараларга сабаб бўлди, интернет сайтларида ушбу масалага фикр билдирилмоқда.
«Айрим сайтларда «Ўзбекистонда ҳаж сафарига чиқишни истовчилар учун талаблар қаттиқлаштирилди» маъносидаги шарҳ берилган. Шунингдек, «эндиликда Ҳажга боришни истаганлар... маҳаллада ёшлар диний таълими бўйича кўмак бериши лозим» – деб даъво қилинмоқда”, дейилади хабарда.
Таъкидлаш жоизки, Фатвода мусулмонларнинг ҳажга боришлари учун ҳеч қандай қўшимча «қаттиқ» чоралар белгиланмаган. Қўмита вакилининг айтишича, фатвода қайд этилган тавсиялар ҳожиларнинг ҳалоллик ва покликда, маънавият ва маърифатда, савоб ишларда намуна бўлишларига қаратилган бўлиб, ушбу тавсиялар ислом шариати талаблари, қолаверса, ўзбек халқининг асрлар оша шаклланган миллий қадриятларига асосланади.
Шунингдек, Фатвода ҳаж сафарига бориш учун талабгорлар ёшларга «диний таълим бўйича кўмак бериши» эмас, балки ёшлар тарбиясида, уларнинг турли жиноятларга қўл урмасликлари учун жонкуяр бўлишлари тавсия қилинган.
Мавзуга оид
18:59 / 30.01.2026
Умра зиёратига бориш неча пулга тушади ва нарх нимага боғлиқ?
12:05 / 27.01.2026
Ҳаж ва Умрага бориш учун ягона портал орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий бўлди
18:36 / 12.01.2026
Тожикистонда 2026 йилги Ҳаж зиёрати нархи арзонлади
09:46 / 25.12.2025