Instagram алоҳида мессенжерни синовдан ўтказишни бошлади, у Direct номини олди. Бу ҳақда The Verge нашри ёзмоқда.

Таъкидланишича, иловадан ҳозирча тест режимида олти мамлакатдаги iOS ҳамда Android фойдаланувчилари фойдаланиши мумкин – Исроил, Италия, Португалия, Туркия, Чили ва Уругвай. Компаниядан аниқлик киритишларича, мессенжерни глобал равишда ишга тушириш бўйича ҳеч қандай аниқ муддатлар ҳозирча йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Youtube’да Instagram ва Snapchat’даги Stories’га ўхшаш функция пайдо бўлганди.