Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг Олимпиададан четлатилиши: Бундан кимлар зарар кўради?
5 декабрь куни Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Россияни Жанубий Кореяда ўтадиган Қишки Олимпиада ўйинларидан четлатди.
Ташкилот қарорига кўра, допинг можароларига аралашмаган спортчиларга «нейтрал» - Олимпиада байроғи остида мусобақада иштирок этишга рухсат берилади.
Халқаро олимпия қўмитасининг бу қарори жуда кўп соҳа вакилларига молиявий зарар келтиради. Уларнинг орасида медиакомпаниялар асосий ўринни эгаллайди.
Телекомпаниялар
Олимпиада ўйинларини «Первий», «Россия 1» ва «Матч ТВ» телеканаллари намойиш этишни режалаштираётганди. 2018 ва 2020 йиллардаги Олимпиада ўйинларининг намойиш қилиш ҳуқуқи 40 миллион долларга баҳоланган ва у «Телеспорт» компаниясидан сотиб олиниши керак эди.
Россия терма жамоасини Олимпиададан четлатилиши натижасида, телеканалларга пул сарфлаб, ўйинлар трансляциясини сотиб олишга ҳожат қолмади. Бироқ, баъзи спорт турлари бўйича алоҳида қарор қабул қилиниши мумкин.
Телеканаллардаги манбанинг хабарига кўра, Россиясиз Олимпиадани намойиш қилишдан иқтисодий фойда йўқ. Асосий мусобақалар кундуз куни ўтказилади. Бунда телекомпаниялар ўзининг оддий дастурлари орқали ҳам рекламадан кўпроқ даромад олиши мумкин.
Интернет-ОАВ
Sports.ru сайти ва спорт ҳақидаги мобил иловаларни ишлаб чиқарувчи Tribuna Digital компаниялари ҳам ХОҚ қароридан хурсанд эмас. Олимпиада - спортни доимий равишда кузатиб бормайдиган аудиторияни ҳам қизиқтирувчи мусобақа бўлиб, реклама берувчиларни кўпроқ жалб қилиши керак эди. Энди эса Sports.ru 20-25 млн рубль миқдоридаги даромад йўқотишга тайёрланмоқда.
Бундан ташқари, индивидуал спорт турларининг аҳволи ҳам ачинарли. Чунки улар ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган мусобақа пайтида медаллар учун курашиб, ҳамманинг эътиборини ўзига қаратиб олар ва шу билан даромад олишга ҳаракат қилар эди. Энди эса эътибордан четда қолиб, тўрт йиллик молиялаштиришдан ҳам айрилиши мумкин.
Бошқа харажатлар
РБК хабарига кўра, Россия олимпия қўмитаси (РОҚ) терма жамоани Олимпиада ўйинларига тайёрлаш учун 1 миллиард рубль сарфлаган.
Маълумки, РОҚ «Газпром», «Аэрофлот», «Норникель», «Сибирское здоровье» ва ZA Sport компанияларидан ҳомийлик ёрдамини олади. Терма жамоанинг олимпиададан четлатиши эса, бу компанияларнинг харажатлари ҳам зое кетганини билдиради.
Ҳозирча РОҚ терма жамоанинг Олимпиадада иштирок этиши бўйича якуний қарор қабул қилмади. Аммо даромадларнинг аввалгидек бўлишига энди ҳеч қандай кафолат йўқ.
Мавзуга оид
19:47 / 08.02.2026
Олимпиада чемпиони Линдси Вонн баландликдан тушишда йиқилди
17:53 / 14.11.2025
Олимпиада чемпиони Лазизбек Муллажонов допинг туфайли 3 йилга четлатилди
21:35 / 03.10.2025
Рамазон Темиров бир йилга дисквалификация қилинди
20:54 / 08.08.2025