Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Brent нефти нархи 2015 йил июнидан бери илк бор 65 доллардан ошди
Фото: Voice Of People Today
Brent нефти нархи 65 доллардан ошди. Бундан Лондоннинг ICE биржасидаги савдолар дарак бермоқда.
Ушбу турдаги нефть нархи савдолар вақтида 0,8 фоизга ошиб, бир баррели учун 65,19 долларни ташкил қилган.
Охирги марта бу турдаги нефть нархи 2015 йил 24 июнида 65 доллардан кўпроқни ташкил қилганди.
2017 йил 30 ноябрда ОПЕКка кирувчи давлатлар ва унга кирмайдиган 11 давлат (ОПЕК+) вазирлари нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш келишувини 2018 йил охиригача узайтиришга қарор қилишди. 2016 йил ноябри охирида ОПЕК+ 2017 йил 1-ярмида нефть қазиб олишнинг ўртача кунлик ҳажмини 2016 йил октябридаги ҳажмга нисбатан 1,8 млн баррелга қисқартиришга келишишганди. 2017 йил майида келишувнинг барча иштирокчилари келишувнинг амал қилиш муддатини 2018 йил апрелигача узайтиришга қарор қилишган.
Мавзуга оид
19:38 / 28.04.2026
БАА Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК ва ОПЕК+) аъзолигидан чиқади
16:02 / 02.03.2026
Ҳўрмуз бўғози хавфи фонида ОПЕК+ нефт ҳажмини оширади
12:37 / 27.10.2024
Нефт – дунё қироллари учун энди тож эмасми?
08:40 / 06.05.2024