Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОПEК+ давлатлари нефт қазиб олишни оширишга келишиб олди
Россия, Саудия Арабистони, Ироқ, БАА, Кувайт, Қозоғистон, Жазоир ва Уммон ОПEК+нинг виртуал йиғилишида ноябр ойидан бошлаб нефт қазиб олишни кунига 137 минг баррелга оширишга келишиб олди.
Фото: Reuters
ОПEК+ таркибига кирувчи саккиз нефт экспорт қилувчи давлат (Россия, Саудия Арабистони, Ироқ, БАА, Кувайт, Қозоғистон, Жазоир ва Уммон) ноябр ойидан бошлаб нефт қазиб олишни кунига 137 минг баррелга оширишга келишиб олди. Бу ҳақда ОПEК сайтида 5 октябр, якшанба куни ушбу давлатлар вакилларининг видео-конференц-алоқа орқали учрашуви якунлари бўйича эълон қилинган баёнотда айтилди.
Мамлакатлар, шунингдек, 2024 йил январидан бошлаб ортиқча ишлаб чиқаришни тўлиқ қоплаш ниятини тасдиқлади.
3 октябр куни Reuters манбаларига таяниб, ОПEК+ нефт қазиб олишни кўпайтириш режалари ҳақида хабар берди. Reuters агентлигининг қайд этишича, ташкилотнинг асосий давлати Саудия Арабистони қазиб олишни сезиларли даражада оширишга интилмоқда, Россия эса оддийроқ оширишни таклиф қилмоқда.
Агентлик манбаларига кўра, Москва «нефт нархига босимнинг олдини олиш учун, шунингдек, санкциялар туфайли қазиб олишни кўпайтириш қийин бўлиши сабабли» ноябр ойидан бошлаб уни кунига 137 минг баррелга оширишни таклиф қилган.
Айни пайтда Саудия Арабистони нефт қазиб олишни бир неча баробар кўпайтирмоқчи эди: мос равишда кунига 274, 411 ёки 548 минг баррелгача, чунки бу мамлакат қазиб олишни тезда ошириш имкониятига эга ва бозор улушини оширишни хоҳлайди, деб ёзган Reuters журналистлари.
Мавзуга оид
11:44 / 04.12.2025
Ўзбекистондан Данияга илк бор озиқ-овқат ва қуруқ мева экспорт қилинди
10:40 / 03.12.2025
«Яширин флот» танкерларида Россия нефти тўпланиб қолмоқда
11:26 / 29.11.2025
Ўзбекистонда инглиз ҳуқуқи амал қиладиган халқаро IT-марказ ташкил этилди
12:45 / 26.11.2025