Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонлик депутат ўзбекистонлик фермерлар сув учун пул тўлашини истамоқда
Фото: National Geographic Россия
Қирғизистон парламентида 12 декабрь куни Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги Жалолобод вилоятининг Ола-Бўка туманида жойлашган Косонсой сув омборидан (Ўртатўқай) давлатлараро фойдаланиш тўғрисидаги битим ратификацияси муҳокама қилинди. Ҳужжат биринчи ўқишда маъқулланди.
24.kg хабарига кўра, Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазири Нурбек Мурашев Ўзбекистон томони сув омборидаги сувнинг 92 фоизини олиши мумкинлигини айтган. Келишувга кўра, сув омборини бошқариш тўлиғича Қирғизистон сув хўжалиги Департаменти ихтиёрига ўтади.
Амалдорнинг қўшимча қилишича, объектларни таъмирлаш ишлари учун харажатлар Қирғизистон томонидан қопланади.
«Сувдан фойдаланиш бўйича ҳар икки томон иштирокида комиссия ташкил этилади. Сув омборидаги йиллик харажатлар миқдори 16-20 миллион сомни ташкил қилади. Ўзбекистон томони ушбу маблағни Қирғизистон сув хўжалиги Департаменти ҳисобига ўтказиб беради», деган Мурашев.
«Республика — Ата Журт» фракцияси депутати Кенжебек Бокоев эса бу етарли эмаслигини айтган. Унинг фикрича, ўзбекистонлик фермерлар сув омборидаги сувдан фойдалангани учун алоҳида пул тўлаши керак. Вазир ушбу масала яна кўриб чиқилишини ваъда қилган.
Мавзуга оид
18:59 / 02.04.2026
Қирғизистонда Россия қирувчи самолётларининг машғулотлари тўхтатилди
21:08 / 01.04.2026
Қирғизистонда Қамчибек Ташиевнинг укаси коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинди
18:20 / 30.03.2026
Қирғизистон илк бор ўз миллий валютасини мустақил чоп этишни бошлади
15:56 / 25.03.2026