Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистондан АҚШ қўшинлари қачон олиб чиқилиши айтилди
Фото: РИА Новости/Risto Bozovic
АҚШ вице-президенти Майк Пенс Афғонистонга эълон қилинмаган ташриф билан келди ва ушбу мамлакат раҳбарияти билан учрашди. Бу ҳақда Оқ уйга яқин журналистлар хабар берди, улар Пенсга сафарда ҳамроҳлик қилмоқда.
Пенс президент Ашраф Ғани ва бош вазир Абдулла Абдулла билан учрашган, дея аниқлик киритишди журналистлар.
АҚШ вице-президенти Афғонистондаги Багром базасига пайшанба куни учиб келган. У бу ерга Германия орқали С-17 ҳарбий-транспорт самолётида келди.
Майк Пенснинг маълум қилишича, америкалик ҳарбийлар Афғонистонда терроризм хавфи йўқ қилинмагунга қадар қолишади.
"Президент Дональд Трамп даврида АҚШ қуролли кучлари Афғонистонда қолади. Бу биз ўзимизнинг давлатга нисбатан террорчилик хавфини бутунлай йўқ қилмагунимизга қадар рўй беради", - дея айтиб ўтган Пенс америкалик ҳарбийлар олдида чиқиш қилиб.
Унинг ишонтиришича, АҚШ "бу курашда энг охиригача туради".
Трамп август ойида Афғонистондаги ҳаракатлар бўйича Американинг янги стратегиясини эълон қилди. У стратегиядаги ҳарбий жиҳатлар ҳақида гапиришдан бош тортди, бироқ Афғонистондан қўшинларнинг тезда олиб чиқилиши рўй бермаслигига ишора қилди. Трампнинг қарорига кўра, Афғонистондаги Америка контингенти 3 минг ҳарбий хизматчига оширилади, уларнинг умумий сони эса 14 минг кишига етади.
Мавзуга оид
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
09:30 / 15.05.2026
Баҳор салқин ва серёғин келди. Наҳотки уруш сабаб?
08:29 / 15.05.2026
Трамп: Пекин Эронга қурол етказмасликка ваъда берди
07:42 / 15.05.2026