Ишга қандай ёндашиш кераклигини билсангиз, охир-оқибат орзуингиздаги ҳаётга эришишингиз мумкин. Medium шу ҳақидаги мақоласи билан бўлишди.
Хато ва мағлубиятлардан қўрқманг
Кўпчилик бир томондан омадсиз бўлса, ўзини буткул омадсиз инсон, деб ҳисоблайди. Ўз-ўзига бўлган ҳурмат тўғридан-тўғри иш билан боғлиқ бўлганда ҳар қандай хато нокомпетентлик исботидек қабул қилинади. Бироқ айнан шундай фикрлаш оддийлик доирасидан чиқишга халақит беради. Агар сиз муваффақиятсизликка учрамасангиз, ўз хатоларингиздан сабоқ чиқариб, бирор янги нарсани ўргана олмайсиз. Агар ўқиб-ўрганмасангиз, ривожланиш ва ўсишдан тўхтаб қоласиз.
Агар ишларга тезроқ улгуришни истасангиз, муваффақиятсизлик частотасини икки баробарга оширишингиз керак. Муваффақият омадсизликнинг орқасидан келади.
Томас Уотсон, IBM'нинг биринчи президенти
Омадсизлик инсон хулқ-атворини ривожлантиради, уни хатолар устида ишлаш ва ҳамма нарсани ҳаддан ташқари жиддий қабул қилмасликка ёрдам беради.
Ўрганишдан тўхтаманг

Аксарият бўш вақтини ўз устида ишлаш, ривожланиш ўрнига кўнгилхушликларга сарфлашни маъқул кўради. Бир томондан бунинг ажабланарли жойи йўқ - ўқиш қийин, ахир. Ёрдам сўраш, ўз ишида такомиллашиш, кетма-кет муваффақиятсизликка учрашнинг қизиғи йўқ.
Такрорлаш зерикарли, у кўпларни чарчатади, шунинг учун бирор соҳани мукаммал эгаллаган одамлар камчиликни ташкил қилади. Бирор нимани ўрганишни бошлаш осон бўлмайди, бироқ ёдингизда бўлсин:
- Ҳар куни мутолаага вақт ажратганингизда миллионлаб одамлар қўлига китоб олмаган бўлади;
- Ҳар куни эрталаб бирор нима устида ишлаш учун турганингизда бошқалар ухлашда давом этаётган бўлади;
- Ҳар куни олдинга қараб ҳаракатланганингизда миллионлаб одамлар енгилади.
Кўзлаган ниятингизга эришишингизга ишонинг

Аксарият одамлар қалбининг туб-тубида ўзини муваффақиятга эришиш учун зарур фазилатларга эга эмас, деб ҳисоблашади ва бу ўз-ўзидан рўй беради: ўзингизга ишонмасангиз, ҳеч ниманинг уддасидан чиқа олмайсиз.

















