Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил полицияси Ал-Қудс шаҳрида турк фуқароларини ҳибсга олди
Эгаллаб олинган Ал-Қудс шаҳрига ташриф буюрган уч нафар турк сайёҳи Исроил полицияси томонидан ҳибсга олинди. Туркия Республикаси Консуллиги мазкур воқеа юзасидан тезкор баёнот тақдим этмади. Бу ҳақда Reuters хабар берган.
Исроил полицияси Матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, уч нафар турк фуқароси Ал-Қудс шаҳрининг шарқий қисмида расмийлар томонидан қўлга олинди. Хабарда уларнинг нега қўлга олингани ҳақида маълумот берилмаган.
Жорий йилнинг 6 декабрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Ал-Қудсни Исроил пойтахти, деб тан олганди. Шундан сўнг, қадимий маданият маркази ҳисобланмиш шаҳарда тартибсизликлар авж олиб, араб ва яҳудийлар тўқнашуви кучайиб кетди. Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўған ушбу қарорни қайта кўриб чиқишга чақириб, Ал-Қудс мусулмонлар учун энг муқаддас шаҳарлардан бири эканини таъкидлаганди.
Маълумот учун, Фаластин давлатининг пойтахти, деб тан олинган Шарқий Ал-Қудс шаҳри 1967 йили юз берган араб-исроил тўқнашувидан сўнг, Исроил полицияси томонидан эгаллаб олинган.
Мавзуга оид
17:42 / 07.04.2026
Тинчлик кенгаши Ҳамасдан тез орада қуролсизланишни талаб қилмоқда
21:34 / 01.04.2026
Франция президенти Фаластиннинг биринчи элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
17:00 / 31.03.2026
Исроил парламенти «терроризм»да айбланган фаластинликлар учун ўлим жазоси киритди
09:15 / 24.02.2026