Рамзон Қодировнинг Instagram ва Facebook’даги саҳифалари ёпиб қўйилди
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифаси ишлашдан тўхтади.
@kadyrov_95 саҳифасига киришга уриниш чоғида унга кириш мумкин эмаслиги ҳақидаги хабар келиб чиқмоқда. Шунингдек сиёсатчининг Facebook’даги саҳифаси ҳам ишламаяпти.
АҚШ жорий ҳафтада Қодиров ва яна тўрт нафар россияликни "Магнитский рўйхати"га киритди. Қодировнинг ўзи эса буни Қўшма Штатлар унга бутун умрини терроризм билан курашга бағишлаганини кечира олмаётгани билан тушунтирди.
Чеченистон ҳукуматининг фикрича, Қодировнинг аккаунти ишидаги носозлик техник муаммолар билан боғлиқ эмас. "Бу Россияни ҳаққоний овоз, самимий фуқаролик позициясидан маҳрум этишга бўлган навбатдаги уриниш", - дея айтиб ўтган Чеченистон Республикасининг миллий сиёсат, ташқи алоқалар, матбуот ва ахборот бўйича вазири Жамбулат Умаров.
Унинг ишонч билдиришича, Қодировни тўхтатишга йўналтирилган исталган ҳаракат юз минглаб жавоб акцияларига сабаб бўлади. "Биз бундан кейин ҳам давлатимиз манфаатини барча усуллар билан фаол ҳимоя қилишда давом этамиз, агарда лозим бўлса, бизнинг етакчимиз айтганидек, жанг майдонида ҳам", - дея маълум қилган вазир.
Мавзуга оид
21:56 / 18.09.2024
Instagram ўсмирлар учун ота-оналар назоратидаги аккаунтларни жорий қилмоқчи
21:49 / 17.09.2024
Instagram ота-оналарнинг ўсмир фарзандлари аккаунтлари устидан назоратини кучайтиради
22:15 / 28.08.2024
Рамзан Қодировнинг қизлари 2017 йилда Францияга бошқа фамилия остида учгани маълум бўлди
20:36 / 17.08.2024