Спорт | 16:10 / 02.01.2018
33942
1 дақиқада ўқилади

Макгрегор vs Нурмагомедов. Можаро давом этмоқда

Фото: SportsJOE

Аралаш яккакурашлар бўйича россиялик жангчи Хабиб Нурмагомедов ва UFC чемпиони, ирландиялик Конор Макгергор ижтимоий тармоқларда ўзаро можарони давом эттирди, деб хабар қилмоқда RT.

Ирландиялик шундай ёзган: «Мен сенинг уй ҳайвонларингни сўйиб, уларнинг терисини худди пўстин каби устимга кийиб оламан. Мен буни фақат бир марта қиламан».

Россиялик жангчи эса бунга шундай муносабат билдирди: «Сен уларни «Гуччи» дўконидан сотиб олишинг мумкин. Бироқ октагонда айиқ сени еб қўяди».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хабиб Нурмагомедов Конор Макгрегорнинг ҳақоратларига жавоб қайтаргани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид