Парҳез ва спортсиз қоринни йўқотишнинг 7 оддий усули
Кўпчилик қоринни йўқотиш мақсадида фитнес-залларга қатнайди ёки карам баргларини пробиотиклар билан кетма-кет истеъмол қилади. Албатта, бу жисмоний мукамалликка эришишнинг тўғри йўли.
Бироқ жисмоний машқлар ва овқатланиш тартибини ўзгартиришга вақт ҳам, асаб ҳам, куч ҳам бўлмаса, қуйидаги оддий лайфхаклардан фойдаланинг. Улар оз бўлса-да, қоринни йўқотишга ёрдам беради.
1. Тикка туринг
Ёдингизга тушиши билан елкаларингизни тўғирлаб, қорнингизни ичингизга тортинг. Агар эсингиздан чиқиб қолаверса, умуртқани текислайдиган корректор ёки тегишли тиббий гаджетни сотиб олинг.
Биз кўп ҳолатларда қоматни тик тутишнинг таъсирини етарлича қадрламаймиз. Умуртқа поғонасини тўғирлаш қоринни визуал жиҳатдан билинтирмасликка, бўйни баландроқ кўрсатишга ёрдам беради.
Мушаклар хотирага эга, жумладан умуртқа поғонасига келганда ҳам. Шундай экан, икки-уч ҳафтадан кейин қорин ўзингиз истагандек йўқола бошлайди. Ҳар ҳолда, ташқаридан қараганда шундай кўринади.
2. Кўпроқ сув ичинг
Кунига 8 стакандан сув ичишга оид эслатмалар ҳаммани чарчатади. Бироқ бу факт: сув етишмовчилигига биринчи ишоранинг ўзидаёқ аччиқ эволюцион тажрибага эга организм дарҳол ҳаётбахш намликни сақлаб қола бошлайди, шу жумладан қоринда ҳам. Худди шу сабаб билан юзага келувчи оёқ ва қўллардаги шишлар кўпчиликка таниш бўлса, пресс соҳасидаги шишларга камдан-кам ҳолатларда эътибор қаратамиз. Аттанг! Кўпинча қорин чиқишига айнан шу жавобгар бўлади.
3. Ҳожатхонага мунтазам қатнанг
Қорин чиқмаслиги учун бу ҳам аҳамиятга эга. Инсон организми — жуда сабрли ва агар сиз ҳожатхонага боргингиз келганда уни чидашга ўргатган бўлсангиз, у фақат фавқулодда ҳолатлардагина сизни у ерга чорлайдиган бўлади. Қолган вақтда пешоб пуфаги деворлари кенгаяди, бунинг оқибатида эса кўп ҳолатларда қорин ортиқча ҳажмга эга бўлиб боради.
Кунига камида 5-7 марта ҳожатхонага кираётганингизга ишонч ҳосил қилинг. Тиббиёт ходимлари айнан шу рақамларни нормал деб ҳисоблашади.
4. Овқатни яхшилаб чайнанг
Тушлик ёки кечки овқатни қанча сифатли чайнасангиз, у ошқозондан шунча кам жой олади. Бу эса ошқозон тўлиб, қорин чиқишига олиб келмайди, деганидир.
Бундан ташқари, таомни қанча узоқ чайнасангиз, шунча камроқ ейсиз, чунки сиз чайнагунга қадар мия тўйганлик ҳақида сигнал беради ва сиз ейишдан тўхтайсиз. Бу ортиқча калория йиғмаслик имконини беради ва истиқболда қорин ҳолатига ҳам таъсир қилади.
5. Бурундан нафас олинг
Бир қарашда, ғалати маслаҳатдек туюлиши мумкин, бироқ амалий. Гап шундаки, оғиздан нафас олинганда биз ичимизга ҳаво ютамиз ва бу қорин чиқишига сабаб бўлади. Худди шу сабаб кўп сақич чайнамаслик тавсия қилинади. Овқатдан кейин сақич чайнаш ўрнига спрей ёки муз-конфетлардан фойдаланган маъқул.
6. Гормонларни назорат қилинг
Аёллик гормони ҳисобланган эстрогеннинг меъёрдан чекиниши кўпинча висцерал ёғнинг пайдо бўлишига олиб келади - у кўпроқ қоринда тўпланади. Шу боис шифокорга кўриниб, эстрогенга таҳлил топшириш ва зарурат туғилганда уни нормал ҳолатга келтиришга эринманг.
7. Тепага қараб ётинг
Тепага қараб ётинг, оёқларингизни тепароққа (масалан, диван суянчиғига) жойлаштиринг, белингиз тагига эса рулон қилиб ўралган сочиқни қўйинг. Қорнингизга эътибор беринг: бундай ҳолатда у ичга киради ва текисланади. Кунига 20 дақиқадан шу оддий гимнастикани бажарсангиз - тез орада қорин мушаклари бундай позицияга ўрганиб қолади (мушаклар хотирасини эсланг).
Дарвоқе, японлар бу машқни чиройли қомат гарови деб ҳисоблашади.
Мавзуга оид
15:19
Уларни ҳар куни ютамиз: ҳавони ифлослантирувчи 10 та энг зарарли модда
12:53 / 10.11.2024
Янги тадқиқот ижтимоий тармоқларнинг зарари ҳақидаги стереотипни рад этди
18:46 / 08.11.2024
Нонушта қилмаслик диабет ва семизликка олиб келиши мумкин — диетолог
17:59 / 08.11.2024