Спорт | 14:40 / 05.01.2018
44749
2 дақиқада ўқилади

Роналдуга 300 миллион евро таклиф этилмоқда

Фото: Marca

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду «ПСЖ»га ўтиши мумкин.

El Confidencial нашри тарқатган хабарга кўра, парижликлар клуби Роналдуни трансфер қилишда молиявий fair play қоидаларига зид бормаслик учун бир қатор футболчиларини сотмоқчи. Клубни тарк этиши мумкин бўлганлар қаторида Хавьер Пасторе, Анхель Ди Мария, Лукас Моура, Юлиан Дракслер ва Марко Верратти номлари бор. Французлар шунингдек, айни вақтда «Валенсия»да ижара асосида тўп сураётган Гонсалу Гуэдеш трансферидан 30 миллион евро ишлашни мўлжаллашган.

«ПСЖ» португалиялик футболчини Мадрид клубидан сотиб олиб, унга 5 йиллик шартнома таклиф қилмоқчи. Бу шартномага кўра футболчи 5 йилда 300 миллион евро ишлаб олиши мумкин бўлади.

Ўтган ойда португалиялик футболчи «Реал»ни тарк этишни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бунга ОАВда клуб президенти Флорентино Перес «ПСЖ»дан Неймарни Роналдуга ўринбосар сифатида сотиб олишни истаётгани ҳақидаги берилган хабарлар сабаб бўлди. Натижада, Роналду ўзи учун мавжуд 3 таклифдан бирини танламоқчи экани айтилди.

Французлар ушбу футболчи трансфери учун Эдинсон Каванини «Реал»га таклиф этмоқчи.

«ПСЖ» раҳбариятидагиларнинг фикрича, Роналду – Неймар – Мбаппе учлиги энг кучли учликка айланади, қолаверса, португалиялик футболчининг нуфузи клубга катта миқдордаги маблағларни келтиради. Унинг келиши Қатар Туризм вазирлиги, QNB банки, Ooredoo телекомпанияси ва бошқа ҳомийлар томонидан маъқулланмоқда.

Бундан аввалроқ, айни вақтда 32 ёшда бўлган Роналду «Реал» раҳбариятидан ўзини 100 миллион еврога сотиб юборишни сўрагани ҳақида хабарлар берилганди.

Мавзуга оид