Фан-техника | 10:30 / 10.01.2018
10620
1 дақиқада ўқилади
Бир терабайт сиғимга эга дунёдаги энг митти флешка тақдим қилинди
АҚШнинг хотира карталарини ишлаб чиқаришга ихтисослашган SanDisk компанияси Лас-Вегасдаги CES (Consumer Electronics Show) истеъмолчилик кўргазмасида бир терабайт (минг гигабайт) сиғимга эга дунёдаги энг митти флешкани тақдим қилди. Флешка суратига кўра, унинг ўлчами ҳозирда ишлатиладиган оддий флешкаларникига яқин.
Ушбу флешка маълумотларни нафақат компьютерга, балки смартфонга узатишга имкон берувчи USB-C разъёми билан жиҳозланган.
SanDisk’нинг қайд қилишича, тақдим қилинган флешка ишчи прототипдир. Компания ушбу флешканинг оммавий равишда ишлаб чиқарилиши, техник кўрсаткичлари, нархи бўйича ҳеч қандай маълумот бермаган.
Айни вақтда 1 Тб сиғимга эга қаттиқ дисклар 350 долларга яқин туради.