1989 йилнинг 21 октябрь. Яна оз муддатдан сўнг, «Давлат тили тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилинганига нақ 30 йил тўлади. Қонун маданий мерос, ўзлигимизни англаш, миллий онг мустақиллигига эришиш йўлида ислоҳотларга хизмат қилиши лозим эди. Унинг қоидалари бош қомус - Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгилаб қўйилди. Аммо, шу ўтган давр ичида ушбу қонун давлат ва жамият бошқарувининг барча соҳаларида ўзбек тилида иш юритиш ҳамда ўзбек ҳужжатчилигини такомиллаштиришга катта имконият яратиб бердими?
Афсуски, жавобнинг қониқарсиз эканлиги барчани ранжитади. Негаки, давлат раҳбари ҳам бу мавзуга мурожаат қиларкан, демак, масала биз ўйлагандан ҳам кўп оғриқли. Аввал, Шавкат Мирзиёев нутқида Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчиларга қарата айтган сўзларига эътибор қиламиз:
«Элчи ким? Бу сўз элнинг, халқнинг вакили, мамлакатларни бир-бирига боғлаб турадиган инсондир. Маълумки, бизнинг мамлакатимиз давлатчилиги бир неча минг йиллик бой тарих ва маданиятга эга. Дипломатик муносабатларимиз ҳам энг қадимги даврга бориб, тақалади. Дипломатия, дипломатлик оддий касб эмас, ваҳоланки, бу кишидан жуда кўп фазилатларни талаб қилувчи ноёб санъатдир.
Элчи ўзбек халқининг бой тарихи, қадрияти ва маданиятини, ватандошларининг дард-у, ташвишларини яқиндан билмаса, уларни юрагидан ўтказмаса, қандай қилиб Ўзбекистонни дунёга танитиши мумкин? Агар у А.Навоий, А.Орипов, Э.Воҳидовдан икки қатра шеър айтолмаса, она тилимизни мукаммал билмаса, қандай қилиб ҳақиқий элчи бўла олади? Элчи бўлдингми, миллатимизни тилини мукаммал билмасанг, бу лавозимда ишлашга ҳақинг йўқ».
Президент шу ўринда Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Виталий Фенга алоҳида ташаккурини билдирди. Гап шундаки, Виталий Васильевич маҳорат билан белгиланган вазифаларни уддалашдан ташқари, давлат тилини ҳурмат қилган ҳолда, соф ўзбек тилида равон сўзлашади.
Ҳақиқатан, мантиқсизлик: ўзбек тили, маданияти, тарихини билмаган элчи хорижда Ўзбекистон ҳақида қандай гапириб беради, ватандошларга хизмат қиладими?
Саволлар энди довулдай ёғилиб келаверади: қачон ўзбек тилида гапиришни ўрганамиз? Қачон «Давлат тили тўғрисида»ги қонун амалда ишлайди? Нега давлат тили ривожи учун айтилган ҳар қандай минимал ҳимоя, хорижий тилдан бошқасида сўзлашишни билмаганларга қилинган максимал тажовуздек саналади?
Давлат Статистика қўмитаси эълон қилган рақамларга кўра, умумий аҳолининг














