Зидан барча айбни ўз зиммасига олди
«Реал» жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Испания Кубоги чорак финали доирасида Мадридда кечган ва 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган «Леганес»га қарши ўйиндан кейин фикрларини билдириб ўтди. У бу мағлубият ва жамоанинг турнирни тарк этишида барча айбни ўз зиммасига олишини айтган.
«Кўриниб турибдики, бу менинг шахсий муваффақиятсизлигим. Бу натижа учун барча айбни ўз зиммамга оламан. Бизнинг бугунги ўйинимизни яхши ўйин деб бўлмайди, биз ўз футболимизни намойиш этмадик, айниқса биринчи бўлимда керагидек ҳаракатлана олмадик.
Бу жамоанинг барча футболчилари учун оғир оқшомдир. Биз мағлубиятни таҳлил қиламиз, биринчи навбатда мен. Ахир бу мағлубиятда мен айбдорман. Бизда вазиятни тўғрилаш учун 90 дақиқа бор эди, аммо биз буни қила олмадик.
Энди эртанги кун ҳақида ўйлашимиз керак, ишлашда давом этишимиз керак. Шанба куни бизни навбатдаги учрашув кутмоқда», — дея франциялик мутахассиснинг сўзларини келтирган Marca.
Мавзуга оид
10:01 / 10.11.2024
Винида яна ҳет-трик, лекин Мадридда даҳшатли муаммолар
00:08 / 07.11.2024
«Реал» ўз йўлига тушиб олиши учун ҳал қилиниши керак бўлган 6 масала
13:17 / 06.11.2024
ЕЧЛда сенсациялар куни. «Реал» ва «Сити» ютқазди
12:52 / 27.10.2024