Жаҳон | 00:43 / 09.02.2018
5235
2 дақиқада ўқилади

Демократлар етакчиси АҚШ Конгрессида 109 йиллик рекордни янгилади

Фото: Getty Images

АҚШ Конгрессининг қуйи палатасида демократик озчилик етакчиси Нэнси Пелоуси 8 соатдан ҳам ошган рекорд даражада узун нутқ билан чиқиш қилди.

Пелоуси «Орзу ҳақидаги қонун»ни қабул қилиш зарурияти ҳақида гапирди, унга кўра АҚШга фарзандлари билан келган ноқонуний муҳожирларга истиқомат гувоҳномаси тақдим этилиши керак.

Аввалги нутқ рекорди 109 йил амалда бўлиб турди. Ўшанда конгрессменлардан бири 5 соату 15 дақиқа тўхтовсиз гапирган эди. Пелоуси хонимда парламент фракцияси етакчиси сифатида дебатларда чиқиш учун вақт бўйича чегара йўқ, қолган конгрессменларга бир дақиқалик чеклов жорий этилган.

«Орзу ҳақидаги қонун»ни 2001 йилдан буён қабул қилишга муваффақиятсиз уриниб келинмоқда. 2012 йилда президент Барак Обама ноқонуний муҳожирларнинг фарзандларига нисбатан амнистия жорий этган эди, лекин 2017 йилда Дональд Трамп уни бекор қилди. Айни пайтда 700 мингдан зиёд киши депортация қилиниш хавфи остида турибди.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш