Спорт | 17:40 / 09.02.2018
31953
1 дақиқада ўқилади

Футзал. Эрондан 7та гол ўтказган Ўзбекистон финалга чиқа олмади

Фото: The-afc.com

Футзал бўйича Хитой Тайпейида давом этаётган Осиё чемпионатида ярим финалнинг иккинчи учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси Эрон терма жамоасига қарши майдонга тушди.

Биринчи бўлимнинг ўзида рақиб Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимда эса нисбатан осонроқ кечган ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам гол уришнинг уддасидан чиқа олишди.

Жвиднинг ҳет-трики, Ҳасанзода ва Тайибийнинг дублларига Ўзбекистон терма жамоаси вакили Раҳматов фақат битта гол билан жавоб қайтара олди. Натижада Эрон терма жамоаси финал йўлланмасини қўлга киритди.

Эндиликда Ўзбекистон терма жамоаси 3-ўрин учун баҳсда Ироқ терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ўйин 11 февраль куни соат 13:00да бошланади

Футзал. ОЧ-2018, ярим финал.
Эрон – Ўзбекистон 7:1 (5:0)
Голлар: 
Жавид (3, 16, 16), Ҳасанзода (4, 31) Тайибий (11, 36) - А.Раҳматов (40).

Мавзуга оид