Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Футзал. Ўзбекистон Осиё чемпионати бронза медалини қўлга киритди
Футзал бўйича Осиё чемпионатининг учинчи ўрни учун ўтказилган баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси Ироқ терма жамоасига қарши майдонга тушди.
Учрашувнинг асосий вақти 4:4 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Пенальтилар сериясида эса Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи дарвозабони Акмал Ҳазратқулов иккита сейвни амалга ошириб терма жамоамизга ғалаба келтирди
Футзал бўйича Осиё чемпионати
3-ўрин учун ўйин
Ироқ - Ўзбекистон 4:4 (1:2 пен.)
Голлар: Чориев (3), Юнусов (26, 39), Ҳамроев (28).
Ўзбекистон (дастлабки бешлик): 1. Рустам Умаров, 7. Дилшод Раҳматов, 8. Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов, 14. Константин Свиридов.
Захирадагилар: 12. Акмал Ҳазратқулов, 6.Илҳом Ҳамроев, 10.Даврон Чориев, 9.Даврон Абдураҳмонов, 4.Ихтиёр Ропиев, 13.Ҳусниддин Нишонов, 5.Дилмурод Шавкатов, 3.Машраб Одилов, 2.Анасхон Раҳматов