Испания шаҳарларида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилди
Испаниянинг Барселона ва Мадрид шаҳарларида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг Тошкент-Барселона-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейсларини йўлга қўйиш ва Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти борасида тақдимот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси, Каталония туризмни ривожлантириш агентлиги ҳамда Тошкентдаги Испаниянинг виза маркази тадбир иштирокчилари сифатида иштирок этишди. Унда Каталония ҳукумати ва ишбилармон доира вакиллари, маҳаллий етакчи сайёҳлик компаниялари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам қатнашишди.
Тақдимот давомида Миллий авиакомпания имкониятлари ва Ўзбекистоннинг маданий-тарихий мероси, унинг машҳур жойлари тасвирланган видеолавҳалар намойиш этилди. Миллий авиакомпания мутахассислари Б2Б форматида Испания ҳукумати ва мамлакатнинг етакчи сайёҳлик компаниялари вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказди.
Икки шаҳарда ўтган тадбир иштирокчилари Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига катта қизиқиш билдиришди. Жумладан, Ўзбекистонда амалга оширилаётган сайёҳлик соҳасидаги ислоҳотларни юқори баҳолашди. Испаниялик фуқаролар учун ҳозирги соддалаштирилган виза режими ва Барселонага доимий парвозларнинг йўлга қўйилиши бу соҳани янада ривожлантириши алоҳида қайд этилди.
Маълумот ўрнида: «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси жорий йилнинг 24 майидан бошлаб Тошкент-Барселона-Тошкент йўналиши бўйича парвозларни бошлайди.
Мавзуга оид
18:35 / 13.10.2024
ИИВ Тошкентда квадроберлар пайдо бўлаётганидан огоҳлантирди
17:25 / 13.10.2024
Пора билан қочган терговчи ва ҳавоси бузилган Тошкент — ҳафта дайжести
18:37 / 12.10.2024
Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига янги бошлиқ тайинланди
20:37 / 11.10.2024